Минерал сув

Сиҳатгоҳда 2250 метр чуқурликдан табиий равишда отилиб чиқадиган йод-бромли ва бошқа минералларга бой маъданли сув мавжуд. Маъданли сувлар ичиш ва ванналар бериш учун қўлланилади.

Маъданли сув ошқозон-ичак, жигар, ўт, буйрак, сийдик йўлларини даволашда кенг қўлланилиб, тери ва аллергик касалликларни, асаб тизими, юрак қон-томир, таянч ҳаракат аъзолари, диффуз буқоқ, камқонлик, гинекологик касалликларга ҳам шифобахшдир.

Ўзида йод сақлагани учун ушбу шифобахш сув йодли сувлар туркумига киради.

Минерал сувнинг химиявий таркиби.

Сув камминераллашган (м-8.3 г/л хлорид натрийли, йод-бромли илиқ (Т. 33* С) кучсиз ишкорий (РH - 7.65) сувлар таркибига киради. Ўзи оқиб чикади, дебит 1 л сек.

Сувда - темир 6 мг/л, бром 2.5 мг/л, йод 7.4 мг/л, фтор 0,8 мг/л, литий 0,2 мг/л, стронций 22 мг/л, марганец 0,2 мг/л, рух 0,11 мг/л, кремний кислота 31 мг/л, метабор кислота17 г/л, магний, кальций ва бошқа элементлар мавжуд.

Ўзида йод сақлагани учун ушбу шифобахш сув йодли сувлар туркумига киради.

Минерал сувнинг шифобахш хусусиятлари

Тери касалликларида - Ванна кабул қилинганда теридаги асаб рецепторларига таъсир қилади. Шунингдек тери ва сурункали яллиғланиш ўчокларида қон айланиши яхшиланиши сабабли оксидланиш жараёни интенсивлиги ошиши натижасида яллиғланиш ўчоғидаги зарарли моддаларни организмдан чиқариб, тикланиш жараёнини тезлаштиради. Тери физиологик ва иммун фаолиятини яхшилайди.

Минерал сув ичиш орқали даволаш натижасида ошқозон-ичак тракти юкори қисми (оғиз бўшлиғи, ошқозон ва кисман 12 бармоқ ичак) шиллиқ каватлари рецепторларига таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида ошкозон секрецияси ошиб овқат ҳазм қилиш яхшиланади.

Шу сабабдан ошқозон секрециясининг фаолиятига қараб минерал сувни наҳорга овқатланишдан 1-1,5 соат олдин ёки овқатланишдан 10-15 минут олдин ичиш тавсия килинади. Касалликка қараб ичилаётган минерал сув миқдори ярим (0.5 литр) литрдан 3 литргача бўлиши мумкин. Шифобахш сув таркибида ҳар хил минераллар бор ва таъми нордон бўлади. Шу сабабли минерал сувга 1/4 қисм ичимлик суви аралаштирилиб ичиш мумкин. Сувни одатда илиқ ҳолда ичилади. Ич котишининг баъзи турларида сувни совуқ ҳолда ичиш тавсия этилади.

Минерал сув таркибидаги магний ва сульфат ионлари ўт копи димланиши билан кечувчи касалликларда ўт суюқлигини 12 бармоқ ичакка ажралишини яхшилайди.

Минерал сув таркибидаги кальций ионларининг кучли сийдик ҳайдовчи таъсири натижасида сийдик ажратиш йўлларидаги бактерияларни, яллиғланиш маҳсулотларини, буйраклардаги кичик ва катта сийдик тузлари кристалларини ва баъзан кичик тошларни ювиб тушириши кузатилади.

Асаб тизими касалликларида- асаб рецепторларига таъсири натижасида вегетатив нерв системаси тонусини меъёрлаштириб асабни тинчлантиради.

Юрак-қон томир касалликларида йод-бромли ванна қабул қилиш натижасида инсон организмида тироксин фаолияти яхшиланиши натижасида қон томирларга гепарин ажралиши купайиб қоннинг суюлиши кузатилганлиги сабабли микроциркуляция ва метаболизмни яхшилайди.

Таянч-ҳаракат аъзолари касалликларида минерал сувнинг умумий таъсири, тўқималар озиқланиши яхшиланиши натижасида яллиғланишга карши, огрик колдирувчи ва сурилтирувчи эффектларни беради.

Диффуз буқоқ касалликларида минерал сув таркибидаги йод таъсирида қалқонсимон без фаолияти яхшиланади.

Аллергик касалликларда организм иммун реактивлиги ўзгариши, регенерация жараёнининг яхшиланиши натижасида аллергик реакциялар интенсивлиги пасайиши кузатилади.

Камқонликда сувдаги микроэлементлар (темир, рух ва бошкалар)нинг ички органлар фаолиятига ижобий тасири натижасида қон ишлаб чикариш жараёнлари яхшиланади.

Гинекологик тозалов(орошение) натижасида шиллиқ қаватлардаги яллиғланиш жараёни интенсивлиги камайиши кузатилганлиги ҳисобига аёллар жинсий аъзолари яллиғланиш касалликларида самарали фойдаланилади.

Бундан ташқари минерал сувдан ингаляция, ошкозонни ювиш, тюбаж, клизма учун хам фойдаланилади.

НИҲОЛ САЛОМАТЛИК СИҲАТГОҲИга келгач паспорт, йўлланма ва санатор-курорт картани кўрсатиши шарт.


Бир дона йўлланма билан фақат бир даволанувчи қабул қилинади.


Даволаниш санаси сиҳатгоҳ маъмурияти билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Янгиликлардан хабардор бўлиб туринг

Nihol Sihatgoh мобил дастуримизни юклаб олинг ва ижтимоий тармоқларда бизга қўшилинг! Кўп қизиқарли нарсаларни билиб олинг, сизни қизиқтирган саволларни беринг, турли акциялар ва танловларда қатнашинг.
Nihol Sihatgoh

FacebookInstagram

© 2023 Нихол Cаломатлик Cихатгохи. Барча хуқуклар химояланган. Махфийлик сиёсати
Сайт яратилган www.jahondev.uz